Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > УЙМА-УЙ ЮРИШ ТИЗИМИ - МУАММОЛАР ЕЧИМИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > УЙМА-УЙ ЮРИШ ТИЗИМИ - МУАММОЛАР ЕЧИМИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ

УЙМА-УЙ ЮРИШ ТИЗИМИ - МУАММОЛАР ЕЧИМИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ


23-01-2020, 15:37. Muallif: deputat

Бугун Навоий шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари М.Базаров раҳбарлигида  биринчи сектор штаби жойлашган 2-умумий ўрта таълим мактабида ишчи гуруҳи аъзолари билан йиғилиш ўтказилди.

Сектор ишчи гуруҳ аъзолари билан бўлиб ўтган йиғилишда ҳудуддаги аҳоли хонадонларига уйма-уй юриш ва жараёнда дуч келинган муаммоларни жойида бартараф этиш, шунингдек, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш сингари долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидландики, ишчи гуруҳ аъзоларининг самарали фаолияти сектор ҳудудидаги вазиятни барқарорлаштиришга, одамларнинг давлатдан рози бўлишини таъминлашга муҳим аҳамият касб этади.

Йиғилишда сектор раҳбари М.Базаров барча ишчи гуруҳ аъзоларини фаол бўлишга ва шу юрт учун садоқат билан хизмат қилишга даъват этди.

УЙМА-УЙ ЮРИШ ТИЗИМИ - МУАММОЛАР ЕЧИМИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ

👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish