Bosh sahifa > Navoiy shahri > РАСМИЙ АХБОРОТ: МУАММОЛАР ЎРНАТИЛГАН ТАРТИБДА ҲАЛ ЭТИЛДИ
РАСМИЙ АХБОРОТ: МУАММОЛАР ЎРНАТИЛГАН ТАРТИБДА ҲАЛ ЭТИЛДИ29-01-2020, 15:38. Muallif: deputat |
<!--
[if gte mso 9]>
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳри Маҳмуд Таробий кўчаси, 108-110-уйларда истиқомат қилаётган бир гуруҳ фуқаролар томонидан иситиш тизими, канализация қувури ҳамда кўп қаватли уй ертўласи сув билан тўлганлиги билан боғлиқ муаммоларни ўзида акс эттирган турли хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари Б.Қодиров ҳамда тегишли соҳа масъуллари иштирокида жойига бориб ўрганилди. Фуқаролар томонидан қилинган мурожаатни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан, 108-110-уйлар ертўласида тўпланган канализация суви мазкур кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи "Ёшлик зиё” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати ходимлари томонидан махсус техник воситалар орқали чиқариб ташланди. Шу ўринда, фуқароларга мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига турли маиший чиқиндиларни ташланиши сабаб бўлганлиги тушунтирилиб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тарғиб этилди. Бундан ташқари, бинодаги иситиш тизими ҳолати ҳам
яхшиланди. Навоий шаҳар ҳокимлиги. Ortga qaytish |