Bosh sahifa > Navoiy shahri > ЛОЙИҲАНИНГ НАВБАТДАГИ МЕҲМОНИ – НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ 7-МАКТАБ
ЛОЙИҲАНИНГ НАВБАТДАГИ МЕҲМОНИ – НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ 7-МАКТАБ3-02-2020, 18:17. Muallif: deputat |
Бугунги кунда Навоий шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактабида 1769 нафар ўқувчиларга 141 нафар ўз касбининг фидойиси бўлган устозлар сабоқ бериб келмоқда. Мактабга тажрибали педагог, талабчан соҳа жонкуяри Диляра Тухфатулина раҳбарлик қилиб келмоқда. Мактаб ўқитувчиларининг 5 нафар олий тоифали, 20 нафар эса биринчи тоифали педагоглар ҳисобланади. Жорий йил фанлар кесимида шаҳар миқёсида ўтказилган фан олимпиадасида мактабнинг 7 нафар ўқувчилари фахрли ўринларни қўлга киритишди. 2019 йилининг ноябрь ойида Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган "Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг вилоят босқида мактаб жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. 2020 йилда Халқ таълими вазирлиги томонидан 5 та муҳим ташаббус бўйича ўтказилган фестивалида мактаб ўқувчилари 2-ташаббусидан 3-ўринни, 5-ташаббусдан эса фахрли биринчи ўринни қўлга киритган. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |