Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ҲОКИМ ШАҲАРДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ БИЛАН ЁШЛАРНИ ТАНИШТИРДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > ҲОКИМ ШАҲАРДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ БИЛАН ЁШЛАРНИ ТАНИШТИРДИ

ҲОКИМ ШАҲАРДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ БИЛАН ЁШЛАРНИ ТАНИШТИРДИ


10-02-2020, 16:00. Muallif: deputat

Бугун НДПИ фаоллар залида бўлиб ўтган "Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Навоий шаҳар ҳокими шаҳардаги мавжуд бўш иш ўринлари билан ёшларни таништирди.

Ўзига хос ва ноодатий тусда ташкил этилган бу галги учрашувда шаҳар ҳокими М.Базаров "Ким қайси ишга билан банд бўлишни ҳоҳлайди?”, деган савол билан ёш авлод вакилларига мурожаат этди.

Ишсиз ёшларнинг мурожаатлари эса жойида ўзининг ижобий ечимини топди.

Хусусан, Навоий шаҳар "Янгиариқ” маҳалласида яшовчи, ўтган йили Техника коллежини битирган Маржона Жўраеванинг иш билан таъминлаш масаласидаги мурожаати жойида қаноатлантирилиб, у маҳаллада ташкил этилган жамоатчилик гуруҳига ишга қабул қилинди.

Шунингдек, бандлик масаласида мурожаат этган, Маданият ва санаъат коллежини тамомлаганига 3 йил бўлган, "Гулистон” маҳалласи, Ойбек кўчасида истиқомат қилиб келаётган Мадина Расулованинг ҳам бир неча йиллик муаммосига учрашув жараёнида ечим топилди. Унга "Навоий авто савдо” масъулияти чекланган жамиятига ишга жойлашиш йўлланмаси берилди.

Бундан ташқари, бир гуруҳ ёшлар шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказида 5 та йўналиш бўйича ташкил этилган ўқув курсларида қайта касбга ўқитишга йўналтирилди.

Икки ой давом этадиган бу ўқув курсларида ёшлар нафақат касбга тайёрланади, балки уларга маълум миқдорда стипендия ҳам берилади.

ҲОКИМ ШАҲАРДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ  ЎРИНЛАРИ БИЛАН ЁШЛАРНИ ТАНИШТИРДИ

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat



Ortga qaytish