Bosh sahifa > Navoiy shahri > НАВОИЙ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
НАВОИЙ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ13-02-2020, 19:36. Muallif: deputat |
Бугун Навоий шаҳридаги НДКИ ҳузуридаги 2-Академик лицейда 3-сектор раҳбари, Навоий шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи Фарҳод Сиддиқов ёшлар билан учрашди. "Раҳбар ва ёшлар учрашуви”да Навоий шаҳар халқ қабулхонаси раҳбари, Ёшлар иттифоқи, шаҳар ташкилот, корхона, муассаса масъуллари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди. Очиқ мулоқот тарзида ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласига асосий эътибор қаратилди. Ёшлар томонидан ўртага ташланган саволларга тегишли масъуллар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди. Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Энг муҳими, бу каби учрашувлар банд бўлмаган ёшларимизнинг иш билан таъминланишида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |