Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > БЕШ ТАШАББУС - БЕШ ИМКОН
Bosh sahifa > Navoiy shahri > БЕШ ТАШАББУС - БЕШ ИМКОН

БЕШ ТАШАББУС - БЕШ ИМКОН


14-02-2020, 14:56. Muallif: deputat

Навоий шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим  мактабида "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш” бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган "Бешта муҳим ташаббус” доирасида "Тўгараклар фестивали” тадбири ўтказилди.

 Тадбирга вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев, вилоят ҳалқ таълими бошқарма бошлиғи  Н. Улуғбердиев,  Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари  У. Муродуллаев, Навоий шаҳар халқ таълими бўлими мудири Р.Ҳайитовалар иштирок этди.

Фестиваль давомида мактаб жамоасига яқинда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган "Беш ташаббус мактабда” кўрик-танловида 2-ташаббусдан - 3- ўринни, 5-ташаббусдан эса 1-ўринни эгаллаганлиги муносабати билан, вазирликнинг махсус сертификати ва қимаатбаҳо совғалари топширилди. Шунингдек, мактаб жамоасига вилоят ҳокимининг "Ташаккурномаси” ҳам тақдим этилди. 

Тадбирда ўқувчилар томонидан турли маданий-маърифий чиқишлар намойиш этилди.

БЕШ ТАШАББУС - БЕШ ИМКОН

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat



Ortga qaytish