Bosh sahifa > Navoiy shahri > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ МЎЙНОҚҚА ЙЎЛ ОЛДИ
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ МЎЙНОҚҚА ЙЎЛ ОЛДИ17-02-2020, 10:32. Muallif: deputat |
Куни кеча Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров, вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ҳамда ёшлар вакиллари иштирокида Орол бўйи, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманига йўл олишди. Вилоят делегацияси билан бирга 4500 та кўчат, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ҳудуд ёшлари учун улуғ мутафаккир Алишер Навоийнинг "Хамса” достонининг 500 нусхасини ўзида жамлаган саховат карвони ҳам Мўйноққа отланди. Энг эътиборлиси, ташрифи давомида Навоий шаҳри ҳамда Мўйноқ туманлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари тўғрисида келишув имзоланиши режалаштирилган. Бу эса икки ҳудуд ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик, биродарлик риш-таларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Мўйноқдаги жараёнларни тезкор ёритиб боришда давом
этамиз. Бизни кузатиб боринг. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |