Bosh sahifa > Navoiy shahri > ФОТО НИГОҲ: ОРОЛБЎЙИДА ҚУЁШ ЕРГА БОШ ҚЎЙМОҚДА
ФОТО НИГОҲ: ОРОЛБЎЙИДА ҚУЁШ ЕРГА БОШ ҚЎЙМОҚДА18-02-2020, 18:39. Muallif: deputat |
Шамол бепоён кенгликларда ястаниб ётган барханлар узра ҳар томонга бош чайқаётган саксовулларни беаёв силкитади. Шамолда тебранаётган чўл гиёҳлари эса атрофга майин ҳид таратади. Айниқса, қишнинг изғирин бўрони оч бўридай уввос тортади. Сокин Орол денгизи эса бу каби табиат ҳодисаларининг доимий гувоҳи бўлиб келмоқда. Мўйноқнинг ложувард манзаралари киши ҳайратини оширади. Оролбўйида қуёшнинг ерга бош қўйиши ҳам ажиб бир мўъжизага ўхшайди. Айни пайтда Навоий шаҳар ҳокими, вилоятдан сайланган Сенати аъзолари ҳамда ёшлар вакилларидан иборат вилоятимиз делегацияси таркибида Мўноқда бўлиб турган фото мухбиримиз Шодлик Ғайбуллаев бу ажиб манзарани объектив нигоҳига муҳрлади. Сиз ҳам бу беқиёс манзарадан баҳраманд бўлинг. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat
Ortga qaytish |