Bosh sahifa > Navoiy shahri > ЎКСИК ҚАЛБЛАРГА МЕҲР ВА ҚУВОНЧ УЛАШИБ
ЎКСИК ҚАЛБЛАРГА МЕҲР ВА ҚУВОНЧ УЛАШИБ19-02-2020, 15:09. Muallif: deputat |
"Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан юборилган инглиз тилидаги бадиий адабиётлар Навоий вилояти кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасига етиб келди. Лондонда брайл ёзувида чоп этилган инглиз тилидаги китобларни мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари зўр мамнуният билан кутиб олишди. Янги йил байрами
арафасида ҳам ушбу лойиҳа доирасида 100 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига
замонавий компьютерлар (Моноблок), мусиқа асбоблари, спорт инвентарлари ҳамда
ҳар бир ўқувчи учун алоҳида янги йил
байрами совғаси байрамона кайфиятда тақдим этилгани ўксик қалбларга меҳр ва
қувонч улашган эди, — дейди мактаб директори ўринбосари Қ.Нуруллоев. — Бугунги
тадбир ҳам ушбу эзгу ишларнинг узвий давоми бўлди. Бахтиёр Тошназаров, Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи. Ortga qaytish |