Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > САЙЁР ҚАБУЛ: ҲАР БИР МУРОЖААТ - ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Bosh sahifa > Navoiy shahri > САЙЁР ҚАБУЛ: ҲАР БИР МУРОЖААТ - ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

САЙЁР ҚАБУЛ: ҲАР БИР МУРОЖААТ - ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА


22-02-2020, 16:09. Muallif: deputat

Бугун Навоий шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари М.Базаров сектор ҳудудидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида ёшлар билан учрашувдан сўнг ҳудуд аҳолиси билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан, бандлик, уй-жой, ётоқхона, кадастр хизмати, кредит ва бошқа масалалари бўйича мурожаатлар қилиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди.

-        Ҳар бир мурожаат - эътиборимиз марказида, — деди шаҳар ҳокими М.Базаров. — Биз халқ билан мулоқот қилиш орқали жойлардаги кўплаб муаммоларни аниқлаяпмиз ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли чораларни кўраяпмиз.

Сайёр қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилди.

Юз нафарга яқин фуқаро қатнашган сайёр қабулда мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримларига қонуний тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиганлари эса тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

САЙЁР ҚАБУЛ: ҲАР БИР МУРОЖААТ - ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat



Ortga qaytish