Bosh sahifa > Navoiy shahri > РАСМИЙ АХБОРОТ: МУАММОНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ
РАСМИЙ АХБОРОТ: МУАММОНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ7-03-2020, 09:10. Muallif: deputat |
Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳри марказида ўрнатилган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ҳолати билан боғлиқ турли хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат Навоий шаҳар ҳокимлиги ва тегишли масъул ташкилотлар томонидан жойига бориб ўрганилди. Таъкидлаш жоизки, баландлиги 63 метрни ташкил этадиган мазкур байроқ матосининг бир қисми йиртилиши шу кунларда эсган кучли шамол таъсирида юзага келган. Ушбу ҳолатни
бартараф этиш ва байроқ матосини янгилаш бўйича айни пайтда шахсан Навоий шаҳар
ҳокимининг назорати остида шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалий
ишлар бошлаб юборилди ва мазкур муаммо бугуннинг ўзида бартараф этилишини маълум
қиламиз.
Ortga qaytish |