Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > НАВОИЙ ШАҲРИДА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
НАВОИЙ ШАҲРИДА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА13-03-2020, 16:02. Muallif: deputat |
Бугун Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”да "Китобхонлик маданиятини юксалтириш: муаммо ва вазифалар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимилиги, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими, Навоий давлат педагогика институти ҳамкорлигида ташкил этилган конференцияда Республикамизнинг таниқли олимлари, педагоглари ва кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди. Анжуманда ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, мутолаа маданиятини юксалтириш борасида сўз борди. Конференция доирасида иштирокчилар шўъбаларга бўлинган ҳолда кун тартибидаги мавзу юзасидан ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашдилар. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmatOrtga qaytish |