Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > МОНОПОЛИЯ БОШҚАРМАСИ БИЛАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > МОНОПОЛИЯ БОШҚАРМАСИ БИЛАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

МОНОПОЛИЯ БОШҚАРМАСИ БИЛАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ


13-03-2020, 16:05. Muallif: deputat

Бу ҳақда бугун, 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси фаолияти юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида ОАВ вакилларига таҳлилий маълумотлар тақдим қилинди.

Навоий шаҳридаги "Коворкинг” марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган анжуман "15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ташкил этилиб, унда бошқарма бошлиғи Анвар Муҳаммадиев монополияга қарши курашиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама соҳасида олиб борилаётган ишлар, келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган вазифалар, соҳадаги муаммо ва янгиликлар хусусида гапириб ўтди.

–   Монополия дегани бу қонун бузилиши эмас, балки бозордаги ҳолатдир, – деди А.Муҳаммадиев. – Шундан келиб чиқадиган бўлсак, рақобат йўқ бозорда яккаҳукмронлик, монополиячи корхона фаолият юритади. Иқтисодиётимизда товарлар бозорида устунлик мавқейини эгаллаган корхоналар, бирлашмалар – шахслар гуруҳлари сони кам эмас. Бу корхоналар фаолияти Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан доимий назоратга олиб борилмоқда. 

Қўмита ва унинг ҳудудий органларининг муҳим асосий вазифаларидан яна бири истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат орган ҳисобланади ва истеъмолчиларга товарлар, уларнинг ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисидаги ҳаққоний ва тўлиқ маълумотларни олиш имкониятини таъминлашдир.

Ўтган йили ҳудудий бошқармага талабга жавоб бермайдиган сотиб олинган товарлар юзасидан истеъмолчилардан 100 га яқин мурожаат келиб тушган ҳамда 195 миллион сўмлик маблағлар харидорларга сотувчилардан ундириб берилган. Жорий йилнинг ўтган даврида эса бу рақам 40 тани ташкил этяпти.

–  Мурожаатлар асосан савдо ва коммунал соҳада, – дейди бошқарма бўлим бошлиғи Алишер Қиличов.– Мисол учун яқинда брюсчатка сотиб олган фуқаро бизга мурожаат қилди. Истеъмолчи қурилиш хомашёсини уйига олиб боргач, маҳсулотда шўрланиш пайдо бўлган ва бу харидорнинг эътирозига сабаб бўлган. Ишлаб чиқарувчига мурожаат қилиб, муаммоси ҳал бўлмаган фуқаро бизга шикоят қилгач, тегишли тартибда ўрганиш олиб борилди ва натижада 6,5 миллион сўмлик маблағ қайтариб берилди.    

–  Реклама баннерлари масаласи ҳам доимий назоратда, – дейди реклама фаолиятини тартибга солиш бўлими бошлиғи Аҳрор Азимов. – Бугунги кунда вилоятимиздаги мавжуд барча 300 га яқин баннерлар кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 60 таси қонунчилик талабларига зид бўлгани учун олиб ташланди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Якунда бошқарма ҳамда журналистлар ҳамкорлигини кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, тегишли таклифлар ўртага ташланди.

МОНОПОЛИЯ БОШҚАРМАСИ БИЛАН  МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ









Ortga qaytish