Bosh sahifa > Navoiy shahri > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ШАҲАРДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ШАҲАРДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ14-03-2020, 13:16. Muallif: deputat |
Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров Навоий шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюрди. Таъкидлаш жоизки, Навоий шаҳрида кичик бизнес субъектлари сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Энг муҳими, уларга яратилган шарт-шароит, қулай ишбилармонлик муҳити ва молиявий мадад янги-янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаруви корхоналар фаолияти йўлга қўйилишига замин яратаяпти. Шаҳар ҳокими тадбиркорлик субъектларига ташрифи чоғида уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди. Тадбиркорлар ва ишчи-ходимлар билан самимий суҳбатлашиб, уларга ўзининг таклифларини билдирди. Қайд этиш керакки,
бугун ҳокимлар тадбиркорларнинг энг яқин кўмакчисига айланди. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |