Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > РАСМИЙ МУНОСАБАТ: БОЗОРЛАРДАГИ НАРХ-НАВОНИНГ АСОССИЗ ОШИБ КЕТИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > РАСМИЙ МУНОСАБАТ: БОЗОРЛАРДАГИ НАРХ-НАВОНИНГ АСОССИЗ ОШИБ КЕТИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: БОЗОРЛАРДАГИ НАРХ-НАВОНИНГ АСОССИЗ ОШИБ КЕТИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ


16-03-2020, 17:51. Muallif: deputat

Бугун ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги деҳқон бозори ва озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларида нарх-навонинг кўтарилганлиги билан боғлиқ турли хабарлар тарқалди.

Айни пайтда юртимизда коронавирус тарқаб кетишининг олдини олиш борасида барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, бозорлардаги нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш борасида ҳам қатъий назорат ўрнатилмоқда.

Бугун Навоий шаҳридаги бозорлардаги нарх-наволар ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида вилоят ҳокимлиги, шаҳар ҳокимлиги, солиқ бошқармаси ва бозорлар маъмурияти ҳамкорлигида махсус ишчи гуруҳ тузилиб, ҳар бир тадбиркор ва сотувчилар билан бирма-бир суҳбатлашиб чиқилди.

Бозор, дорихона ва бошқа савдо нуқталарида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа маҳсулотларнинг нархлари кескин ортиб кетишининг олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳи изчиллик билан фаолият олиб бормоқда. 

Айни пайтда Навоий шаҳридаги барча бозор, дорихона, умумий овқатланиш жойлари, савдо дўконлари бир маромда ишлаб турибди.

Тадбиркор ва савдогарлар билан суҳбатлар жараёнида нарх-навонинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, аҳолини ваҳимага солувчи миш-мишлар тарқалишининг олдини олиш бўйича тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish