Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВОЛАР ҲОЛАТИ БИЛАН ТАНИШДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВОЛАР ҲОЛАТИ БИЛАН ТАНИШДИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВОЛАР ҲОЛАТИ БИЛАН ТАНИШДИ


17-03-2020, 13:53. Muallif: deputat

Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров тегишли масъуллар билан биргаликда Навоий шаҳридаги марказий деҳқон бозорига борди.

Жараёнда бозорда нарх-навонинг асоссиз тарзда ошиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан савдо нуқталари эгалари билан бирма-бир суҳбатлашди.

 Навоий шаҳар бозорларида нарх-навонинг барқарор сақланишини ташкил этиш бўйича шаҳарда тузилган махсус ишчи гуруҳи аъзоларига тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Қайд этиш керакки, шаҳар ҳокимининг алоҳида назорати остида шаҳар бозорларидаги нарх-наволарнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ БОЗОРДАГИ  НАРХ-НАВОЛАР ҲОЛАТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish