Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > НАВОИЙ ШАҲРИНИНГ ТУНГИ БЕТАКРОР ЖОЗИБАСИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > НАВОИЙ ШАҲРИНИНГ ТУНГИ БЕТАКРОР ЖОЗИБАСИ

НАВОИЙ ШАҲРИНИНГ ТУНГИ БЕТАКРОР ЖОЗИБАСИ


19-03-2020, 06:09. Muallif: deputat

Вилоятимиз маркази саналмиш дурдона шаҳар - Навоий шаҳри бугун ҳақиқий маънода инсон ҳайратини оширадиган кентга айланди.

Айниқса, шаҳарнинг тунги манзаралари киши қалбида бетакрор кунлардан шукроналик туйғуларини юксалтирса, ажабмас. Зеро, оқшом чўккач, Навоий шаҳрининг чиройи ва таровати янада ўзгача қиёфа касб этади. Замонавий ва миллийликни ўзида мужассам этган тунги ёритгич чироқлари эса янада ҳайратланарли. Равон йўллар узра шошаётган машиналар карвони эса шаҳарга хос бўлган маназарани намоён этади.

Улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий орзу қилган обод ва кўркам шаҳар бугун мамлакатимиз жавоҳири бўлиб, барчанинг эътиборини тортаяпти. Кун сайин бўлаётган ўзгаришлар, ҳар қадамдаги бунёдкорликлар фикримизнинг ёрқин исботи. Энг муҳими, шу гўзал диёр барчамиз учун қадрли ва севимли.

Фотомухбиримиз Шодлик Ғайбуллаев объективи нигоҳи шаҳримизнинг тунги гўзал манзараларига қаратилди. Фото репортажни сизга ҳам илиндик.

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish