Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > НАВОИЙ ШАҲРИДА КОРОНАВИРУСНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТУЗИЛГАН ШТАБ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
НАВОИЙ ШАҲРИДА КОРОНАВИРУСНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТУЗИЛГАН ШТАБ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ25-03-2020, 10:34. Muallif: deputat |
Навоий шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими М.Базаров раислигида Навоий шаҳрида коронавирус инфекциясининг Навоий шаҳар ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш штаби йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жойларда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда дезинфекция ишларини ҳамжиҳатликда олиб бориш, савдо нуқларида нарх-наво барқарорлигини сақлаш, аҳолининг карантин қоидаларига риоя этишини таъминлаш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш борасида сўз юритилди. Қайд этиш керакки, Навоий шаҳридаги барча корхона, ташкилот, муассаса ва бозорлар, йўналишсиз таксилар ҳамда барча кўп қаватли уйларда дезинфекция ишлари жадаллик билан ташкил этилмоқда. Зеро, ҳар қандай
муаммони ҳамжиҳатлик билан енгамиз. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |