Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ХИТОЙ КОМПАНИЯСИДАН МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМГА 150 МИЛЛИОН СЎМ ҲОМИЙЛИК ЁРДАМИ КЎРСАТИЛДИ
ХИТОЙ КОМПАНИЯСИДАН МАХСУС ҲИСОБ РАҚАМГА 150 МИЛЛИОН СЎМ ҲОМИЙЛИК ЁРДАМИ КЎРСАТИЛДИ2-04-2020, 18:44. Muallif: deputat |
Таъкидлаш жоизки, айни пайтда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳузурида "Коронавирус пандепмиясига қарши курашиш бўйича” махсус ҳисоб рақами очилди. Коронавирусга чалинган беморларни қолаверса, вилоятимизда карантинда бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ушбу ҳисоб-рақамга ташкилот, корхона, муассасалар, саховатпеша тадбиркорлар, шунингдек, савобталаб фуқаролар томонидан ҳомийлик ва ҳайрия маблағлари ўтказилмоқда. Бугун мазкур ҳисоб рақамга "Навоийазот” акциядорлик жамияти ҳузурида 3 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Хитойнинг "7-кимё қурилиш компанияси” вакиллари томонидан инсонпарварлик ёрдами доирасида 150 миллион сўм ҳомийлик маблағи ўтказилди. Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбариятига компания вакиллари томонидан мазкур маблағ сертификати топширилди. Бу каби хайрли
тадбирлар инсонпарварликнинг амалий тасдиғи бўлмоқда. @Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |