Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ОБОД ВА САРАНЖОМ-САРИШТАЛИ ЖОЙДА ҚУТ-БАРАКА БЎЛАДИ
ОБОД ВА САРАНЖОМ-САРИШТАЛИ ЖОЙДА ҚУТ-БАРАКА БЎЛАДИ3-04-2020, 16:54. Muallif: deputat |
Баҳор нафақат яшариш ва янгилашниш, балки ободончилик фасли ҳамдир. Шундан келиб чиқиб, Навоий шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаблари экин майдонларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари якунига етказилган. Ҳар бир мактаб ҳовлисида юксак дид ва меҳр билан ўтқазилган янги кўчатлар, анвойи гуллар киши кайфиятини кўтаради. Айниқса, мавсумий гуллардан яратилган ландшафт-дизайн атрофга ҳақиқий баҳор шукуҳини ҳадя этади. Аслида ҳам саранжом-сариштали жойга қут-барака келади. Буни яхши англаган педагоглар ҳар йилги анаъанага содиқ қолиб, таълим даргоҳи ҳовлисини обод масканга айлантирган. Зеро,
мактабларимиз ҳамиша, ҳар бир ишда фаол, пешқадам ва намуна. 👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |