Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ❓САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > ❓САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

❓САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ


13-04-2020, 12:25. Muallif: deputat

САВОЛ: Онам уй бекаси, шу ойда 61 ёшга тўлади, нафақа олмайди иш стажи йўқ, нафақага чиқариш учун нима қилиш керак?

 

ЖАВОБ: Ёшга доир нафақа Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган Низомнинг 5-бандига асосан, иш стажига эга бўлмаган, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисмининг "а”, "б”, "в” ва "г” бандларида назарда тутилган 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлиб, ёшга доир пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахсларга тайинланади.

Иш стажига эга бўлмаган шахсга (болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналардан ташқари) ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга етмаган фарзандлари, қариндошлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ, уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ 4555-сон Қарорига асосан 2020 йил 1 февралдан нафақа 86 390 сўм миқдорида тўланади.

Ёшга доир нафақа: эркакларга - 65 ёшга етганларида: 60 ёшга етганларида: болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга - 55 ёшда етганларида тайинланади.

Нафақани тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман(шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак:

А) ариза берувчининг ёшини тасдиқлайдиган ҳужжат (паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси)

Б) иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа тайинлашда ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан берилган маълумотнома, унда ариза берувчининг барча оила аъзоларининг, шу жумладан алоҳида яшайдиган вояга етган меҳнатга лаёқатли аъзолари, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йиллари, қариндошлик даражаси, ариза берувчи оиласи ҳар бир аъзосининг турмуш кечириш манбалари кўрсатилган бўлиши керак.

В) Ёшга доир нафақа тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмага шахслар учун ёшга доир нафақа тайинлашда, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси биринчи қисмининг "а”, "б”, "в”, "г” бандларида назарда тутилган 7 йилдан кам иш стажига эга бўлганда меҳнат дафтарчаси,

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди  бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа тайинлашда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ёки вафот этганлиги ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, фарзанди болаликдан ногирон, деб эътироф этилганлиги тўғрисида ТМК томонидан берилган тиббий хулоса ёки ТМЭКнинг ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми.

Иш стажига эга бўлмаган шахсга (болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналардан ташқари) ёшга доир нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризада меҳнатга лаёқатли фарзандларининг, қариндошларининг ёки Ўзбекистон Республикаси "Оила кодексига мувофиқ, уларни тайилаши шарт бўлган бошқа шахсларнинг борлиги ва ариза берувчинин жами даромади тўғрисидаги маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилиши зарур.

Ҳақ тўланадиган иш бажараётган ёки бошқа даромад манбаига эга бўлган (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) шахсларга ёшга доир нафақа тайинланмайди.     

        

Саволга Навоий шаҳар Адлия катта маслаҳатчиси Суннатилло ҚАЮМОВ жавоб берди.




Ortga qaytish