Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ҲАМИША СИЗНИНГ ЖАСОРАТИНГИЗ, ЧЕККАН ЗАҲМАТЛИ МЕҲНАТЛАРИНГИЗ ОЛДИДА ТАЪЗИМДАМИЗ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ҲАМИША СИЗНИНГ ЖАСОРАТИНГИЗ, ЧЕККАН ЗАҲМАТЛИ МЕҲНАТЛАРИНГИЗ ОЛДИДА ТАЪЗИМДАМИЗ

ҲАМИША СИЗНИНГ ЖАСОРАТИНГИЗ, ЧЕККАН ЗАҲМАТЛИ МЕҲНАТЛАРИНГИЗ ОЛДИДА ТАЪЗИМДАМИЗ


9-05-2020, 11:46. Muallif: deputat

Қадрли уруш ва меҳнат фахрийлари!

Азиз ҳамшаҳарлар!

 

Аввало, барчангизни 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Хотира ва Қадрлаш куни том маънода халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгу шуурида ўтганларни ёд этиш, фахрийларни қадрлаш, ўзаро меҳр-оқибат каби инсоний фазилатларни қарор топтиришга хизмат қилиб келмоқда.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли синовларда ўзлигини йўқотмаган аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш том маънода миллий анъанага айланди.

Муҳтарам Юртбошимизнинг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонига биноан бу йил иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 миллион сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти берилиши белгиланди.

Инсон шаъни юксалган, меҳнати қадр топган юртимизда кексаларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш асрлар оша давом этиб келаётган ҳамда қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас қадрият ҳисобланади.

Шу кунларда шаҳримизда умргузаронлик қилиб келаётган 4 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда. Шунингдек, ногирон, фронт ортида жасорат кўрсатган пиру бадавлат кексалар ва меҳнат фахрийларига ҳам юксак ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Аслида ҳам, Сиз уруш ва меҳнат фахрийларининг жасоратингиз, чеккан заҳматли меҳнатларингиз олдида таъзим қилиш, тинч ва осойишта ҳаётимизга шукроналар келтириш бугунги авлоднинг муқаддас бурчидир.

Зеро, Сизнинг матонатингиз биз учун ҳамиша ҳақиқий жасорат ва фидойилик тимсоли бўлиб қолади.

Бугунги кунда Сизлар биз учун доно маслаҳатгўй, тоғдек таянч бўлиб турибсиз. Халқимизни рози қилиш учун барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз амалий ишларингиз, дуоларингиз билан мадад бериб келаётганингизни юксак қадрлаймиз.

Тинч ва озод, эркин ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун Сизларга миннатдорчилик билдирамиз.

Осмони ҳамиша беғубор ва мусаффо бўлган жонажон Ўзбекистонимизда Сизлардек фидоий, меҳнаткаш ҳамда дуогўй нуронийларимиз бор экан, албатта, мустақиллигимиз абадий, ҳаётимиз фаровон, тараққиётимиз бар­давом бўлаверади.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр, хонадонларингизга файзу барака, тинчлик-осойишталик ва фаро­вонлик тилайман.

Байрамларингиз муборак бўлсин!
ҲАМИША СИЗНИНГ ЖАСОРАТИНГИЗ, ЧЕККАН ЗАҲМАТЛИ МЕҲНАТЛАРИНГИЗ ОЛДИДА ТАЪЗИМДАМИЗ


Ortga qaytish