Bosh sahifa > Navoiy shahri > БАХТИЁР ҚУШЛАРНИНГ ҚУВНОҚ ПАРВОЗИ
БАХТИЁР ҚУШЛАРНИНГ ҚУВНОҚ ПАРВОЗИ15-05-2020, 16:44. Muallif: deputat |
Ўлкамизга ёз фасли ташриф буюришига ҳам саноқли кунлар қолди. Қуёшнинг нурлари ҳам ер тафтини қиздира бошлади. Атрофда ажиб манзара. Табиатнинг бу беқиёс имкониятлари ва бетакрор гўзаллик киши қалбига иссиқ ҳаво ҳароратини туҳфа этади. Айни гўзаллик Навоий шаҳрида ҳам ўзгача фусункорлик касб этмоқда. Айниқса, Навоий шаҳри марказидаги сунъий кўл атрофини кузатсангиз, баҳор эпкинини ҳис этасиз. Хусусан, кўлнинг майин тўлқини, бахтиёр қушларнинг қувноқ парвози кишига ўзгача завқ бағишлайди. Бугун фотомухбиримиз Шодлик Ғайбуллаев шаҳримиздаги бу бетакрор манзараларни фотообъектив нигоҳига муҳрлади. @Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |