Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > Навоий шаҳридаги “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғини
Навоий шаҳридаги “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғини25-06-2020, 19:50. Muallif: deputat |
Навоий шаҳридаги "Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 46 та кўп қаватли уйлар жойлашган бўлиб, МФЙ худуди 42 гектар бўлиб, маҳалла ҳудудида 1-сонли умумтаълим мактаби, Меҳрибонлик уйи, 15-сонли болалар боғчаси, Фарход маданият саройи ҳамда НДКИ жойлашган.
2020 йил 25 июн кунида МФЙда "Жонажон юртимга ўз хиссамни қўшаман” шиори остида, ободонлаштириш ва тозалаш ҳашари бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳашарда ширкат ходимлари ва МФЙ аҳоли фуқаролари фаол қатнашмоқдалар.
2020 йил 25 июн кунларида "Муруват” МФЙ худудига қарашли Зарафшон кўчаси ва Зулфия кўчаларининг олди ва орқа томонлари чиқиндилардан тозаланди. "Меҳрибонлик” уйи атрофидаги дарахтларга шакл берилиб ариқлари чиқиндилардан тозаланди.
Бундан ташқари "Мурувват” МФЙ худудида яшовчи камбағаллик рўйхатига турган 3 нафар ишсиз фуқаролар ва 2 нафар ишсиз ёшлардан ишга жойлаштирилди. ![]() Ortga qaytish |