Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > КАРАНТИНГА ОЛИНГАН ХОНАДОНЛАР ЎРГАНИЛДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > КАРАНТИНГА ОЛИНГАН ХОНАДОНЛАР ЎРГАНИЛДИ

КАРАНТИНГА ОЛИНГАН ХОНАДОНЛАР ЎРГАНИЛДИ


29-06-2020, 19:18. Muallif: deputat

Куни кеча Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров тегишли масъуллар билан ҳамкорликда шаҳарда карантинга олган хонадонларни ўрганди.

Жараёнда уларнинг карантин қоидаларига риоя қилаётгани ва мазкур муддатда амалга ошириши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, Республика комиссиясининг қарорига асосан Навоий шаҳри "сариқ” ҳудуд тоифасига киритилди. Шаҳар ҳудудида пандемия тарқалишининг олдини олиш бўйича барча кучлар сафарбар этилмоқда. Етарлича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда, фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя этишлари юзасидан доимий рейдлар ўтказилмоқда.

Аммо, айрим фуқароларимизнинг карантин талабларига амал қилмай ҳаракатланаётгани ташвишланарли. Қоидаларга амал қилмаслик нафақат ўзингиз учун, балки яқинларингиз, ён-атрофингиздаги фуқаролар учун ҳам хафли эканлигини унутманг. Зеро, сиз ўзингизни асраш орқали бошқалар саломатлигини ҳам асраган бўласиз.
КАРАНТИНГА ОЛИНГАН ХОНАДОНЛАР ЎРГАНИЛДИ

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish