Bosh sahifa > Navoiy shahri > КУН ХАБАРИ: НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ “103-CALL МАРКАЗИ”ДА
КУН ХАБАРИ: НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ “103-CALL МАРКАЗИ”ДА20-07-2020, 16:38. Muallif: deputat |
Ҳозиргина Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров Навоий шаҳридаги "Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик маркази” ҳамда "103-CALL маркази”да олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Мазкур марказлар фаолияти, озиқ-овқат ва керакли маҳсулотлар заҳираси ҳолати шаҳар ҳокимининг асосий эътиборидаги масала бўлди. Шунингдек, шаҳар аҳолисидан марказга бўлаётган мурожаатлар таҳлили ва уларга қаратилаётган эътибор ҳам ташриф мақсадидан ўрин олди. Марказ
ходимлари билан суҳбат жараёнида уларга бугунги синовли кунларда янада
фидойилик кўрсатиш, карантин қоидаларига амал қилиш ҳамда фуқаролардан
бўлаётган бирорта мурожаатни эътиборсиз қолдирмаслик юзасидан тавсия ва кўрсатмалар
берилди. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |