Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > ШТАБ РАҲБАРИ: КАСАЛЛИКДАН ҲИМОЯЛАНИШ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА
ШТАБ РАҲБАРИ: КАСАЛЛИКДАН ҲИМОЯЛАНИШ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА27-07-2020, 16:38. Muallif: deputat |
Сўнгги кунларда шаҳримиз аҳолиси орасидан коронавирус инфекциясига чалинганлар учраётгани барчамизни бирдек хушёрликка чақирмоқда.
Бу эса ўз навбатида ҳар бир фуқародан карантин қоидаларига қатъий амал қилишни, уйда қолишни тақозо этаяпти.
Куни кеча Навоий шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактаби биносида бўлиб ўтган навбатдаги штаб йиғилишда шу ҳақда сўз юритилиб, ишчи гуруҳ аъзоларининг ўз йўналишлари бўйича кунлик амалга оширган ишлари юзасидан ахборотлари тингланди.
— Касалликдан ҳимояланиш ўз қўлимизда, — деди штаб раиси, Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров. — Агар ўрнатилган тартибларга амал қилмасак, ўзимизга белгиланган вазифаларни сидқидилдан бажармасак, кўринмас офат бизга ўзининг таъсирини кўрсатаверади. Шу боис, хушёр ва огоҳ бўлиш, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш шарт ва зарар.
Йиғилиш сўнггида ишчи гуруҳ аъзоларига келгусидаги вазифалар белгилаб берилди. Ortga qaytish |