Bosh sahifa > Navoiy shahri > АФСУСКИ, БУГУН ҲАМ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА АНТИРЕКОРД ҚАЙД ЭТИЛДИ
АФСУСКИ, БУГУН ҲАМ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА АНТИРЕКОРД ҚАЙД ЭТИЛДИ29-07-2020, 11:13. Muallif: deputat |
🔺Афсуски, шу йилнинг 28 июль куни мамлакатимизда 684 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 125 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 559 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Сирдарё, Наманган, Бухоро, Навоий вилоятларида жами 591 нафар бемор соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 893 нафар бемордан 12 265 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 56 фоизни ташкил этмоқда.
❗️Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 502 нафар бемордан 206 нафари оғир, 91 нафари эса ўта оғир аҳволда. ![]() Ortga qaytish |