Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАХРИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАХРИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ30-07-2020, 14:49. Muallif: deputat |
Қурбон ҳайити меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик туйғуларини ўзида мужассам этганлиги билан барчамиз учун энг қадрли айёмдир.
Зеро, муқаддас байрам кунлари юртдошларимиз бир-бирларига яхшилик ва эзгулик улашадилар.
Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурманов билан ҳамкорликда узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаб, бугун нафақада бўлган фахрийлар ҳолидан хабар олди.
Қурбон ҳайити муносабати билан ташкил этилган хайрли тадбир доирасида нуронийларга байрам совғалари улашилди. Улар билан дилдан суҳбат қурилди.
Бу эътибордан кўнгли тоғдек юксалган нуронийлар дуога қўл очиб, тинчлигимизга шукрона келтирди, халқимизга, Президентимизга эсон-омонлик тилади.
Халқимизга хос бўлган хайрли ишлар бардавом бўлсин. ![]() Ortga qaytish |