Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДАГИ НАВБАТДАГИ ЯНГИЛИК!
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДАГИ НАВБАТДАГИ ЯНГИЛИК!

СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДАГИ НАВБАТДАГИ ЯНГИЛИК!


14-08-2020, 10:11. Muallif: deputat

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлда "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Мазкур фармонда суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган кўплаб ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланиб қўйилганди. Бундан ташқари, 2020 йил 10 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг суд-тергов фаолиятига оид яна янги фармони қабул қилинди, яъни "Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони.

Мазкур фармон суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни давом эттириш йўлидаги яна бир муҳим ҳужжат бўлди десак муболаға бўлмайди.

Мазкур фармон билан қуйидагилар:

агар суд тергови вақтида судланувчининг унга илгари айблов қўйилмаган жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш ҳақида илтимосномани судга киритиш ҳуқуқини иш бўйича барча тарафларга бериш;

агар суд тергови вақтида жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, ушбу шахсни ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун асосларни аниқлаш ҳақида илтимосномани судга киритиш ҳуқуқини иш бўйича барча тарафларга бериш;

шахсга эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар, ярашув институти доирасига тушадиган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаси ёки қисмига ўзгартирилган ҳолларда ярашув институтини қўллаш тартибини жорий қилиш;

судланувчининг жиноят содир этилишига дахли бўлмаганлиги асоси билан оқлов ҳукми чиқарилган ҳолларда жиноятни ҳақиқатда содир этган шахсни аниқлаш ва айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш учун жиноят ишини прокурорга юбориш тартибини ўрнатиш белгиланмоқда.

Суд-ҳуқуқ тизимида бу каби олиб борилаётган моҳияти чуқур, туб ислоҳатларни айтадиган бўлсак, мамлакатимиз дунёнинг энг ривожланган, демократик давлатлари қаторидан ўрин олмоқда деб бемалол айтишимиз мумкин.

Жиноят ишлари буйича

Навоий шахар судининг раиси Ш.Мамиров


Ortga qaytish