Bosh sahifa > Navoiy shahri > РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ МАҚСАДИДА ИШ ИККИ СМЕНАДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН
РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ МАҚСАДИДА ИШ ИККИ СМЕНАДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН21-08-2020, 16:59. Muallif: deputat |
Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги Навоий давлат кончилик институти орқа томонидаги кўчада янги уй-жойлар бунёд этилаётгани муносабати билан техникалар туни билан ишлаётгани атрофда яшовчи фуқароларга салбий таъсир кўрсатаётганини ўзида ифода этган мурожаат тарқалди. Мурожаатда акс этган мазкур ҳолат Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олиниб, тегишли масъуллар томонидан ўрганилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳудудда дастурга асосан аҳоли учун арзон уй-жойлар бунёд этилмоқда. Ҳудудда қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида иш икки сменада ташкил этилган. Шу боис, туну кун ишчи-ходимлар ва техникалар хизматидан фойдаланилмоқда. Мурожаатдан
келиб чиқиб, қурилиш корхоналари раҳбарлари ва қурувчилар ўртасида иш
жараёнлари атрофда истиқомат қилаётган фуқароларга ноқулайликлар
туғдирмаслигига эътибор қаратиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. @Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |