Bosh sahifa > Navoiy shahri > ШАҲАР ҲОКИМИ МАКТАБЛАРДАГИ ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ
ШАҲАР ҲОКИМИ МАКТАБЛАРДАГИ ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ21-08-2020, 20:10. Muallif: deputat |
Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров шаҳардаги 8-,16-,18-умумтаълим мактабларида олиб борилаётган реконструкция ва таъмирлаш ҳамда мактабгача таълим муассасаларидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Жараёнда шаҳар ҳокими бинокорларга қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича ўзининг кўрсатма, таклиф ва тавсияларини берди. —
Келажагимиз эгалари таълим-тарбия топадиган маънавият масканлари – мактаб ва
боғчада қурилиш ишларини юқори дид билан амалга ошириш лозим. Зеро, бу даргоҳлар
ёш авлод камолотида муҳим аҳамият касб этади, — деди Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |