Bosh sahifa > Navoiy shahri > “ИЛМ-МАЪРИФАТ БОҒИ” – ШАҲРИМИЗ АҲОЛИСИ УЧУН МУНОСИБ ТУҲФА БЎЛМОҚДА
“ИЛМ-МАЪРИФАТ БОҒИ” – ШАҲРИМИЗ АҲОЛИСИ УЧУН МУНОСИБ ТУҲФА БЎЛМОҚДА28-08-2020, 15:46. Muallif: deputat |
Навоий шаҳрида бунёд этилаётган "Илм-маърифат боғи” гўзал ва бетакрор кентимиздаги истироҳат боғлари сонини яна биттага кўпайтирмоқда. Мазкур мўъжазгина боғда шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари мароқли ҳордиқ чиқариши учун барча қулайликлар яратилмоқда. Истироҳат боғидаги турли кўринишдаги декорациялар, замонавий типдаги тунги ёритгичлар, анвойи гуллар киши баҳру дилини очиб, кўнгилларга хушнудлик улашади. Олдинлари бу жой эътибордан бироз четда эди. Навоий шаҳар ҳокимлигининг саъйи-ҳаракатлари билан бугун бу гўша бетакрор гўзаллик кашф этмоқда. Айни
кунларда бу ажиб маскан фойдаланишга топширилиш арафасида. Бугунги кунда мазкур
ҳудудда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тозалик ва ободончилик
ишларини уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати: @Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |