Bosh sahifa > Navoiy shahri > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ШАҲАРДАГИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ШАҲАРДАГИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ2-09-2020, 15:08. Muallif: deputat |
Мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, бу жараёнда туристик масканлар билан бир қаторда, меҳмонхона хизмати кўрсатиш ҳам муҳим ўрини тутади. Бугун Навоий шаҳрида ҳам меҳмонхоналар сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Энг эътиборлиси, уларнинг замон табларига мос шаклда бунёд этилаётгани ташриф буюраётган меҳмонларга манзур бўлаяпти. Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров Навоий шаҳрида бунёд этилган "Файз Навоий” меҳмонхонасини кўздан кечирди. Меҳмонхонада сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш чоғида шаҳар ҳокими тадбиркор билан дилдан суҳбатлашди. Меҳмонхона
раҳбарига хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича ўзининг таклиф ва
тавсияларини берди. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати: @Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |