Bosh sahifa > Navoiy shahri > НАВОИЙДА ОЛИНАДИГАН ФИЛЬМ НОМИ МАЪЛУМ БЎЛДИ – “ҚОЯЛАРДАГИ МУҲАББАТ”
НАВОИЙДА ОЛИНАДИГАН ФИЛЬМ НОМИ МАЪЛУМ БЎЛДИ – “ҚОЯЛАРДАГИ МУҲАББАТ”4-09-2020, 14:47. Muallif: deputat |
Сармишсой дарасида фильм суратга олиниши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур фильм "Қоялардаги муҳаббат" дея номланадиган бўлди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
"Ўзбеккино” Миллий агентлиги, "Ўзбектуризм” давлат қўмитаси ва Навоий вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда суратга олиниши кутилаётган мазкур бадиий фильм икки жанговар қабила раҳбарлари фарзандларининг ўртасидаги гўзал муҳаббат қиссаси асосига қурилади.
Ибтидоий
одамлар ва ўша даврлар ҳақида ҳикоя қилувчи фильм 2021 йилнинг сентябрь ойида
намойиш этилиши режалаштирилган.
Ortga qaytish |