Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > МАКТАБЛАРДА КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛИШ САЛОМАТЛИКНИНГ БОШ МЕЗОНИ
МАКТАБЛАРДА КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛИШ САЛОМАТЛИКНИНГ БОШ МЕЗОНИ14-09-2020, 16:49. Muallif: deputat |
Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров шаҳардаги мактабларда таълим жараёнининг бошланиши муносабати ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Тегишли масъулларга ва мактаб маъмуриятига карантин қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, 8-,16-,18-умумтаълим мактабларида олиб борилаётган реконструкция ва таъмирлаш, бунёдкорлик ишлари ҳам кўздан кечирилди. Қурувчиларга қурилиш жараёнларини тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. — Айни таълим жараёнида ҳар бир ҳолатни алоҳида эътиборга олиш, карантин қоидаларига тўлиқ ва қатъий амал қилиш саломатликнинг бош мезони, — деди шаҳар ҳокими. Зеро, тартиб ва интизом бор жойда таълим жараёни ҳам самарали бўлади. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |