Bosh sahifa > Navoiy shahri > НАВОИЙ ШАҲРИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ УЧУН БАРЧА ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА
НАВОИЙ ШАҲРИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗИШ УЧУН БАРЧА ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА21-09-2020, 14:11. Muallif: deputat |
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг "Диёр-24” телеканали орқали Навоий шаҳрида махсус ишчи гуруҳ томонидан куз-қиш мавсумига олиб борилаётган тайёргарлик ҳолати, кўп қаватли уйларнинг айрим ертўлаларида кузатилган бир қатор камчиликлар, фуқароларнинг шикоятларига оид танқидий-таҳлилий лавҳа эфирга узатилди. Таъкидлаш жоизки, айни кунларда Навоий шаҳридаги барча кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Уй-жой мулкдорлар ширкатлари томонидан ҳар бир уйнинг совуқ кунларда вужудга келиши мумкин бўлган муаммолари атрофлича ўрганиб чиқилиб, уларнинг барчасини ижобий ҳал этиш бўйича аниқ дастур ишлаб чиқилган. "Диёр-24” информацион дастури орқали намойиш этилган лавҳадаги ҳолатлар белгиланган тартибда Навоий шаҳар ҳокимлиги назорати остида шаҳар Уй-жой коммунал бўлими томонидан босқичма-босқич бартараф этилди. Энг муҳими, айни пайтда шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларни қиш мавсумидан беталофат олиб чиқиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Мақсад эса
аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш, уларнинг изғиринли кунларда
хотиржамлигига ҳисса қўшишга қаратилган. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |