Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > УСТОЗЛАРГА ЮКСАК ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > УСТОЗЛАРГА ЮКСАК ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

УСТОЗЛАРГА ЮКСАК ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ


30-09-2020, 14:29. Muallif: deputat

Ёшларнинг теран маънавият, юксак интеллектуал салоҳият соҳиби бўлиб камолга етиши кўп жиҳатдан фидойи устозлар, касбига содиқ педагоглар, жонкуяр мураббийларга боғлиқ.

Ҳар бир касб эгаси қайси бир соҳада меҳнат қилмасин, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезади. Аввалига мактабгача таълим муассасаси, кейин мактаб, навбати билан олий ўқув юртида устозлардан сабоқ олади.

Бу байрам, аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қилаётган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат-эҳтиромининг яққол намунасидир. Шундан келиб чиқиб, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими,  Навоий шаҳар ҳокимли, Навоий шаҳар Маънавият маърифат бўлими ҳамда Навоий шаҳар халқ таълими бўлими ҳамкорлигида шаҳар умумтаълим мактабларида Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида хизмат қилаётган, ўзининг фидойилиги билан ёшларга маърифат сарчашмаларини улашиб келаётган 14 нафар ўқитувчиларга 1 октябрь – "Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан "Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари топширилди.
УСТОЗЛАРГА ЮКСАК ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish