Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > МАКТАБДА БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ ФАОЛИЯТИ ҚАНДАЙ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН?
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > МАКТАБДА БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ ФАОЛИЯТИ ҚАНДАЙ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН?

МАКТАБДА БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ ФАОЛИЯТИ ҚАНДАЙ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН?


30-10-2020, 12:48. Muallif: deputat

Куни кеча Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши раиси С.Увайтов,  Конунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламент Навоий вилоят координатори Ж.Шамсиддинов ва ёшлар иттифоқи туман, шаҳар раислари бошланғич ташкилот етакчилари Навоий шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг Бошланғич ташкилоти фаолияти билан танишдилар.

Шунингдек, мазкур таълим муассасасида мактаб сардорлари билан учрашув ўтказилиб, конференция ташкиллаштирилди.

Жараёнда меҳмонлар мусиқа,  расм,  Арт устахонаси, нотиқлик тўгараги, "Техно” устахонаси, "Мен лидер” тўгараги, "ЭКО мактаб” лойиҳаси  фаолиятини кўздан кечирдилар.

Учрашув жараёнида ўқувчи-ёшлар БТ етакчиларига ўзлари қизиққан саволлари билан мурожаат этдилар ва атрофлича жавоб олдилар.

Тадбир якунида фаол ёшларга диплом ва китоблар совға қилинди.


Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish