Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > — ҲАР БИР МУРОЖААТ ЗАМИРИДА ИНСОН МАНФААТИ ТУРИБДИ, — ДЕЙДИ НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > — ҲАР БИР МУРОЖААТ ЗАМИРИДА ИНСОН МАНФААТИ ТУРИБДИ, — ДЕЙДИ НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ

— ҲАР БИР МУРОЖААТ ЗАМИРИДА ИНСОН МАНФААТИ ТУРИБДИ, — ДЕЙДИ НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ


14-11-2020, 13:43. Muallif: deputat

Бугун Навоий шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари М.Базаров сектор ҳудудидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

Шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этган сайёр қабулда фуқаролар томонидан, бандлик, уй-жой, ётоқхона, кадастр хизмати, кредит ва бошқа масалалари билан боғлиқ турли мурожаатлар қилиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди.

Шаҳар ҳокими томонидан ўтказилган қабулда фақат сектор ҳудуди аҳолиси эмас, балки шаҳар бўйича фуқаролар мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди.

— Ҳар бир мурожаат замирида инсон манфаати турибди, — деди шаҳар ҳокими М.Базаров. — Биз раҳбарлар уларни тинглай олишимиз ва ўзимизни ҳамиша уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этишга бурчдор, деб билишимиз керак. Зеро,

100 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этган сайёр қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилди.

Сайёр қабулда мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримларига қонуний тушунтириш берилиб, муддат талаб қиладиганлари эса тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
—	ҲАР БИР МУРОЖААТ ЗАМИРИДА ИНСОН МАНФААТИ ТУРИБДИ, — ДЕЙДИ НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish