Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > РАСМИЙ МУНОСАБАТ: МАВЖУД МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri > РАСМИЙ МУНОСАБАТ: МАВЖУД МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: МАВЖУД МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ


24-11-2020, 10:56. Muallif: deputat

Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг "Вазият” кўрсатувида Навоий шаҳридаги Толстой кўчаси 6-уйнинг иссиқлик таъминоти тизимида              юзага келган авария ҳолати, "Янгиобод” маҳалласига қарашли кўп қаватли уйлар олдида хазонлар олиб кетилмагани, аҳоли сайр қилиши ва дам олиш учун шароит яратилмагани, "Зарафшон” маҳалласида жойлашган Ибн Сино кўчаси 9-уйда ҳам иссиқлик тизими ишламаслиги, ҳудуд ободонлаштирилмагани, Ғалаба шоҳ кўчаси 222-уйда ҳам иссиқлик тизими ишламаслиги, ҳудуд ободонлаштирилмагани ҳақида танқидий лавҳа намойиш этилган эди.

Мазкур ҳолатлар Навоий шаар ҳокимлиги назорати остида тегишлилиги бўйича Навоий шаҳар уй-жой коммунал бўлими ҳамда Навоий шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан атрофлича ўрганилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилди.

Қайд этиш керакки, ноябрь ойининг изғиринли кунлари барчани шошириб қўйди. Зеро, иссиқлик таъминотини яхшилаш бўйича Навоий шаҳар ҳокими ҳар куни тегишли масъуллар иштирокида ўрганишлар олиб бормоқда. Муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Мавсумни беталофот ўтказиш бўйича шаҳарда барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish