Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > НАВОИЙ ШАҲРИ: САЛМОҚЛИ НАТИЖАЛАР, ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > НАВОИЙ ШАҲРИ: САЛМОҚЛИ НАТИЖАЛАР, ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР

НАВОИЙ ШАҲРИ: САЛМОҚЛИ НАТИЖАЛАР, ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР


12-12-2020, 11:19. Muallif: deputat

2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Навоий шаҳрини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари юзасидан

Навоий шаҳар ҳокими М.М.Базаровнинг

МУРОЖААТНОМАСИ

 

Ҳурматли депутатлар,

Қадрли сессия иштирокчилари!

 

Авваламбор, Сизларни куни кеча нишонланган улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрами билан шаҳар ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Қадрли ҳамшаҳарлар!

Бугунги анжуманимизда, халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар тизимидаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишмоқда.

Эътироф этиш керакки, сўнгги йилларда ҳурматли Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда барча соҳаларда изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз ташаббуслари билан 2020 йил давомида ҳам иқтисодиёт тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу орқали ҳудудларнинг имкониятларини тўла юзага чиқариш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилиб, ташаббус ва таклифлар қўллаб-қувватланмоқда.

Бугун барчамиз белгиланган лойиҳаларнинг молиявий, ташкилий жиҳатлари ҳал қилиб берилаётганлигининг амалий ифодасини ҳар бир соҳада сезиб, гувоҳи бўлиб турибмиз.

Энг муҳими, барча ҳаракатларимиз халқимизнинг турмуш шароитларини яхшилаш, оддий одамларнинг давлатдан, ҳаётдан рози бўлишига қаратилгандир.

 Қадрли ҳамшаҳарлар !

Энди 2020 йилда шаҳримизда иқтисодий-ижтимоий соҳаларда амалга оширилган ишларга қисқача тўхталиб, асосий эътиборни 2021 йилда қилиниши лозим бўлган устувор вазифаларимизга қаратмоқчиман.

Аввало, шуни таъкидлашим керакки, ислоҳотларни амалга ошириш бўйича Давлатимиз Раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси устидан тизимли назорат йўлга қўйилган ҳамда бу ўз навбатида шаҳарда ҳам ўз аксини топиб кенг кўламли ишларга қўл урилди.

Хусусан, шаҳримизда йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 106,3 фоизга, халқ истеъмол моллари 106,0 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 101,7 фоизга, қурилиш ишлари 100,2 фоизга, чакана савдо айланмаси 105,7 фоизга ва хизматлар ҳажми 106,1 фоизгаўсиши таъминланади.

Худди шундай, "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш юзасидан ҳам қатор ишлар амалга оширилиб, ҳудудий солиқ тўловчилар томонидан жорий йилнинг 11 ойида 296 млрд. сўмлик бюджетга тушумлар тушиши таъминланди. (режа 105 фоизга бажарилди, 14 млрд. 700 млн. сўм ортиқча тушум туширилди).

Барчамизга маълумки, Юртбошимиз томонидан ҳудудларда  инвестиция муҳитини тубдан ўзгартириш, ҳудудларга инвестиция лойиҳаларини жалб этиш, пировард мақсадда янги иш жойларини янада ошириш борасида ҳар бир ҳоким ва секторлар олдига катта вазифалар қўйилди.

Ушбу вазифаларни бажариш мақсадида 2020 йилда Навоий шаҳрида умумий қиймати 233 млрд. 559 млн.сўмлик 58 та лойиҳа ишга туширилди ва натижада 575 та янги иш ўринлари яратилди.

Айниқса, бу борада ишларни янада жадаллаштириш, мавжуд бўш турган бино ва ерлардан самарали фойдаланиш юзасидан изчил ишлар олиб борилиб, Давлатимиз Раҳбарининг алоҳида топшириқлари ижроси юзасидан ўтган 2 йилда 2 та кичик саноат зонаси ташкил этилиб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга қўшимча шароитлар яратилди.

Хусусан, собиқ "Нон заводи” негизида қиймати 19 млрд.
600 млн.
сўмлик 5 та
импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар (макарон, нон, қандолат, ун маҳсулотлари ҳамда сутли печенье маҳсулотлари) ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши натижасида158 та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, шаҳримиздаги собиқ "2-сонли темир-бетон заводи” негизида импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида иккинчи "Кичик саноат зонаси”ташкил этилди.

Ҳудуднинг умумий майдони 7,6 гектар 38 та лотга ажратилиб, бош режаси ва лойиҳаларни жойлаштириш концепцияси тасдиқланди, инвестиция мажбуриятлари белгиланди ҳамда бу борада амалий ишлар бошлаб юборилди.

Келгуси йилда ҳам умумий қиймати 1 трлн. сўмлик (банк кредити 337 млрд. 240 млн.сўм, ўз маблағи 371 млрд. 935млн.сўм, хорижий кредит линияси орқали 24 млн. 920 минг АҚШ доллари, хорижий инвестиция 3 млн. 900  минг АҚШ доллари) 90 тага яқин ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилмоқда.

Натижада мингга яқин янги иш ўринлари яратилишни режалаштирганмиз.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар,

Янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш эвазига импорт ўрнини тўлдириш мумкинлиги барчамизга яхши маълум. Жорий йил давомида 43 та лойиҳада (21 таси машинасозлик, 5 таси қурилиш материаллари саноати, 7 таси енгил саноат,  5 таси кимё, 5 тасиэлектротехника, 2 таси тўқимачилик саноати ҳамда 3 таси бошқа саноат йўналиши) 97,5 млрд.сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 125 фоизгабажарилиши кутилмоқда.

Келгусида шу ишларни давом эттириб, 2021 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 12 та лойихада 284 млрд. сўмлик ҳажмлар яратилиши ҳамда 27,6 млн. АҚШ доллар миқдорида чет эл валютаси иқтисод қилиниши белгилаб олинди.

Юқорида қайд этилган тадбирлар ҳисобига, 2021 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 102 фоизга, халқ истеъмол моллари 106 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 101 фоизга, қурилиш ишлари 102 фоизга, чакана савдо айланмаси 104 фоизгава хизматлар ҳажми 105 фоизга ўсиши таъминланади.

Бугунги кунда шаҳримизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларга кенг кўламли шароитлар яратиб бериш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, ҳозирги кунда шаҳарда жами 4 минг 19 та тадбиркорлик субъектларифаолият юритиб келаётган бўлиб, ушбу тадбиркорлик субъектларининг 699 таси саноат, 425таси қурилиш, 256таси қишлоқ хўжалигида, 1 минг 467 таси савдо ва 666 таси турли хизмат кўрсатиш йўналишидаги корхоналар ҳамда 506 таси бошқа хизматлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Биргина жорий йилнинг ҳисобот даврида шаҳарда 701 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.

Ушбу янгидан ташкил этилган кичик бизнес субъектлари ҳисобидан бюджетга жами 1 млрд. 600 млн. сўмдан ортиқ миқдорида тушум туширилиб, қўшимча 901 та янги иш ўринлари яратилди. Жорий йил якунига қадар яна қўшимча 100 дан ортиқ  янги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш мўлжалланган.

Бу соҳада 2021 йилда ҳам ишларни яна кучайтириб, мазкур кўрсаткичларни сонга эмас, балки сифат даражасига қаратиб, уларнинг яшовчанлик даражасини ошириш бўйича тегишли йўл хариталарини белгилаб олганмиз.

Ҳурматли навоийликлар,

Хабарларингиз бор, пандемия даврида аҳолининг аксарият қисми ўз даромадини йўқотди. Албатта, бу борада  ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида юзага келган муаммолар бартараф этилди.

Хусусан, коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирознинг иқтисодиёт, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятига таъсирини юмшатиш ва бизнес вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг
20 гаяқин
фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Ушбу фармон ва қарорлар асосида шаҳримиз тадбиркорлари қуйидаги имтиёзларга эга бўлди:

- пандемиядан зарар кўрган 936 такичик бизнес субъектлари 3 млрд. 200 млн. сўмлик мулк ва ер солиғидан озод қилинди;

- 86 та тадбиркорга фойдаланилмаётган ер участкалари ва объектлари учун 1 млрд. 400 млн сўм юқори ставкаларни тадбиқ этиш ва жарималарни ундириш тўхтатилди;

- 3 минг 154 та кичик бизнес субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси12 фоиздан 1 фоизга камайтирилиши натижасида тадбиркорлар 138 млрд.сўм солиқ имтиёзларига эга бўлди;

- умумий овқатланиш ва алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 44 тадан ортиқ корхоналар учун ажратмалар 5 фоиздан 3 фоизга ва йиғимлар миқдори 25 фоизга камайтирилганлиги натижасида 95 млн.сўм маблағлар улар ихтиёрида қолдирилди.

Шунингдек, шаҳар ҳудудидаги тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар короновирус пандемияси сабабли 1 минг728 та тадбиркорлик субъектларининг 139 млрд. 400 млн.сўм кредит маблағларининг муддатлари узайтириб берилди.

Жорий йилда аҳолини тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган дастурлар доирасида 672 нафар фуқарога 18 млрд. 200 млн.сўмимтиёзли кредит маблағлари ажратиб берилди.

Хусусан, "Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 570 нафар фуқаро ва тадбиркорларга 9 млрд. 800 млн.сўм, ҳунармандчилик жамғармаси ҳисобидан 69 нафар ҳунармандга 2 млрд. 300 млн. сўм, "Yoshlar kelajagimiz” дастури доирасида
8 нафар ёшларга 4 млрд. 900 млн. сўм ҳамда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 25нафар фуқарога 426 млн.сўм. маблағлар ажратилди
.

Шунингдек, ҳунармандчилик соҳаси учун яратиб берилаётган имкониятлар ва кўрилаётган чоралар натижасида бугунги кунда Навоий шаҳрида мазкур йўналишда 619 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.

Ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича эришилаётган натижаларда соҳага берилаётган имкониятлар, жумладан ҳунармандчилик лойиҳалари учун ажратилаётган имтиёзли кредит маблағлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жорий йилда Навоий шаҳрида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига 14 та тадбиркорлик субъектларига давлат активлари ва 9 гектар ер майдонлари ажратилиши эвазига 39 млн. 300 минг.АҚШ доллар инвестиция ўзлаштирилиши ҳамда 455 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Қадрли ҳамшаҳарлар!

"Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастури ижроси борасида ҳам бир қанча ишларни амалга оширмоқдамиз. Хусусан, шаҳримизда ҳам ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматлари ҳажмининг ўсиши йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Жорий йилда шаҳар бўйича телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш лойиҳаси амалга оширилди. Унга кўра шаҳардаги мавжуд 91 та ижтимоий соҳа объектларида оптик толали алоқа линиялари орқали юқори тезликдаги интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти яратилди. Шаҳардаги мавжуд аҳоли масканлари симли интернет қамрови билан 95 фоиз, мобил интернет хизматлари билан 100 фоизга таъминланди.

Биргина жорий йилнинг ҳисобот даврида мобил алоқа тармоқлари сифатини янада яхшилаш учун 30 та мобил алоқа база станциялари янгидан ўрнатилди, 27 таси модернизация қилинди.

Таълим соҳасида қатор тадбирлар амалга оширилиб, шаҳардаги мактабларда "Бир миллион дастурчи” лойиҳаси кенг жорий қилинди ва айнан шаҳардаги 17-мактаб информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактабига айлантирилди.

Дастурий таъминот ва ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш мақсадида 2020-2022 йилларда давлат бошқаруви, электрон соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, коммунал соҳаларини ривожлантириш бўйича жами 29 та ахборот тизимлари жорий қилинади.

Хусусан, "Электрон кундалик”, "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини бошқариш”,  "Болалар боғчаси”, "Электрон поликлиника”, "Электрон рецепт”, "Шаффоф қурилиш”, "E-qaror”, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, "Ақлли дала”, "E-Mehmon” ахборот тизимлари, "Халқ назорати” электрон портали ҳамда Пахта-тўқимачилик кластерларини ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий рақамли технологияларни жорий қилиш режалаштирилган.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Шаҳримизда 2020 йил учун йиллик жами 25 млн. 256 минг долларида экспорт прогноз режаси (22 млн. 156 минг доллари саноат, 3 млн.100 минг доллари мева-сабзавот йўналиши амалга оширилиши белгиланган) январь-ноябрь ойларида 30 млн. 431 минг долларга бажарилди ҳамда белгиланган кўрсаткич 120 фоизга уддаланди.

2021 йилда ҳам экспорт ҳажмини ўтган йилга нисбатан ортиғи билан яъни 30 млн. 600 минг АҚШ доллар экспорт прогнози ҳудудий ҳамда тармоқ йўналишлари бўйича амалга оширилиши кутилмоқда.

Бу борада асосий эътиборни экспорт географисини кенгайтиришга қаратиб, янги бозорлар топиш бўйича тизимли ишларни амалга оширишни белгилаб олганмиз.

Масалан жорий йилда 9 та хорижий давлатлар билан бевосита экспорт опрециялари амалга оширилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткичлар янада ошиб, қўшимча яна 6 тадавлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиши белгиланган.

Хабарингиз бор, пандемия давригача "Обод маҳалла” дастури асосида олиб бораётган ишларимиз натижасида шаҳримиздаги маҳаллалар навбат асосида обод қилинаётган эди. 2019 йилда "Жанубий”, "Бинокор”, "Янгиариқ”маҳалла фуқаролар йиғинларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, Давлат дастури доирасида мазкур ҳудудларда 26 млрд. 157 млн. сўмлик қурилиш -таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

2021 йилда эса шаҳарнинг "Ёшлик”маҳалла фуқаролар йиғинида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши, бундан ташқари, мавжуд мактаб ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноларини реконструкция қилиш, ички йўл, коммуникация тармоқларини қайта таъмирлаш ва янгидан қуриш режалаштирилган.

Республикамизда шаҳримиз энг кўп қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Биргина Навоий шаҳрида 2020 йил Инвестиция дастури асосида жами8 та ижтимоий соҳа объектларини қурилиш-таъмирлаш ишларига 39 млрд. 117 млн. сўм маблағлар йўналтирилиб, уларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган бўлса, шаҳардаги тадбиркорлик субъектлари томонидан 24 та 1 минг 605 хонадонли кўп қаватли турар-жой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Арзон уй-жойлар қуриш дастури йўналиши доирасида эса 5 та 7 қаватли жами 210хонадондан иборат уй жой бунёд этилди.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун 2 та 5 қаватли жами 60хонадонли уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

Мазкур қурилиш, бунёдкорлик ишлари кейинги йилларда ҳам давом эттирилиб, 2021-2022 йилларда шаҳар ҳудудида 67 та кўп қаватли 5000 хонадонли уй-жой қурилиши режалаштирилган.

2021 йилда 3 та ҳар бири 7 қаватли,126 хонадонли арзон уй-жойлар қуриш режалаштирилган бўлиб, уларнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Бундан ташқари, жорий йилда 255та кўп қаватли турар-жой бинолари жорий ҳамда мукаммал таъмирланган бўлса, бу борадаги ишларимизни келгуси йилда ҳам изчиллик билан давом эттириб, кейинги йилда 140 та кўп қаватли турар-жой бинолари жорий ҳамда мукаммал таъмирлашни ўзимизга мақсад қилиб олганмиз.

Шаҳримизда электр тармоқлари истеъмолчилари сони ҳозирда  54 минг 865 тани ташкил этиб, жорий йилда электр энергия сарфини камайтириш ҳамда қарздорликларнинг олдини олиш мақсадида 20 минг 80 та истеъмолчига замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Шу билан бирга 2021 йилда 1,4 км узунликдаги 0,4 киловат кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда 26 донатармоқ трансформаторларини мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган.

2020 йилда 1000 метр газ қувурлари реконструкция қилинди. Бундан ташқари, 198 тагаз тақсимлаш қурилмаси техник тафтишдан ўтказилди ҳамда 4 минг 312 та истеъмолчига замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатилди.

2021 йилда шаҳарнинг "Ўзбекистон” ва "Жанубий” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги газ тармоқларини мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган.

Йўл масаласи ҳам диққат-эътиборимиздаги асосий йўналишлардан бири бўлиб келмоқда. Хусусан, жорий йилда 9 млрд. 955 млн. сўм пул маблағ эвазига 18 км. ички автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

2021 йилда шаҳримиз ҳудудида умумий узунлиги 6,2 км бўлган марказий кўчанинг мавжуд йўл қисмини кенгайтириш, 18-кичик туманида 700 метрга яқин ички йўлларни янгидан қуриш, 2 кмузунликдаги ички йўлларни реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар,

Айни пайтда, Навоий шаҳрида 74 та юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи уюшмалар мавжуд бўлиб, ушбу автокорхоналарда жами 2 минг 445 та транспорт воситалари яъни, 101 таавтобус, 8 тамикроавтобус, 2 минг 238 та енгил автомобиллар, 98 таоғир юк автомобиллари белгиланган тартибда лицензия олиб, юк ва йўловчи ташиш хизматини кўрсатиб келмоқда.

Бундан ташқари, шаҳримизда 13 та йўловчи ташиш йўналишлари, шундан 7 та автобус ва 6 та дамас ҳамда енгил йўналишли такси фаолияти самарали иш олиб бораяпти.

Уларга етарлича шарт-шароит яратиш ҳамда белгиланган тартиб-таомилларга амал қилишини таъминлаш доимий эътиборимиздаги масала бўлиб келаяпти.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда Навоий шаҳар аҳолиснинг транспорт бўйича қамраб олинганлик даражаси 100 фоизни ташкил этади.

2020 йилда Навоий шаҳрида "Шарқ” автостанцияси янгидан қурилиб, фаолиятини бошлади.

Бундан ташқари, аҳолига қулайлик яратиш масадида қисқа муддатда 8 та оралиқ бекатлар фаолияти йўлга қўйилди.

Транспорт соҳасидаги ишларни янада жадаллаштириш мақсадида янги-янги лойиҳалар устида иш олиб бораяпмиз. Албатта, бу борада айрим муаммолар ҳам йўқ эмас.

Хусусан, 2021 йилда Навоий шаҳрига 30 та "Исузу” автобусларини сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан 13.0 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратишни режалаштириб олганмиз.

Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

Шаҳримизда аҳоли бандлигини таъминлаш асосий вазифалардан бўлиб қолмоқда. Гарчи, шаҳримизда қанчадан-қанча янги ишлаб чиқариш объектлари фаолият кўрсатаётган бўлсада, шаҳримиз аҳолисини доимий иш жойи билан таъминлаш борасида қиладиган ишларимиз ҳали жуда кўп.

Бу борада, жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишларга тўхталадиган бўлсам, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ, Навоий шаҳрида жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 3 766 та доимий янги иш ўринлари яратилди, жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 минг 100 нафар ишсизлар (шундан 1,1 минг нафар ёшлар ва 0,9 минг нафар хотин-қизларни) жамоат ишларига жалб қилинди ва уларга иш ҳаққи тўлови учун 1 млрд. 900 минг. сўм тўлаб берилди.

Шаҳарда ҳисобот даврида ишсиз, деб эътироф этилган 509 нафар (шундан, меҳнат мигрантлари 117 нафар) фуқароларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда тил ўргатишга юборилган бўлса, норасмий иш ўринларини аниқлаш ва легаллаштириш бўйича 5 минг 200 нафар ва ўзини-ўзи банд қилиш бўйича 2 минг 200 нафарфуқаролар расмийлаштирилиб, жорий йил бошига нисбатан норасмий секторда банд бўлганлар сони 7 минг 400 нафаргакамайтирилди.

Албатта, бу борадаги ишларимизни 2021 йилда ҳам яна давом эттиришимиз керак.

2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ 4 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Айниқса, янгидан ташкил этиладиган "Ишга марҳамат”мономарказида 20 дан ортиқ замонавий янги касб йўналишларини ўрганиш йўлга қўйилади ҳамда меҳнат миграциясидан қайтганлар, ёшлар, хотин-қизларнинг касб-ҳунар эгаллашига эътибор қаратилади.

Юқорида қайд этилган тадбирлар ҳисобига 2021 йилда ишсизлик даражаси 8,3 фоиздан 7,2 фоизга ёки 1,1 пунктга камайишига эришилади.

Ҳурматли навоийликлар!

Асосий масалаларимиздан яна бири халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг муамомоларини тинглаш ва ижобий ҳал этишга кўмаклашишга қаратилгандир. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётганлигини инобатга оладиган бўлсак, бу борада асло бепарволик ва беэътиборликка йўл қўйиб бўлмайди.

Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даврида биргина Навоий шаҳар ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами3 минг 779 та мурожаат келиб тушган. Бу рақамни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирадиган бўлсак, 91 тагакамайганлигини кўришимиз мумкин.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 минг 456 таси қаноатлантирилган, 2 минг 112 тасига тушунтириш берилган, 78 тасирад этилган, 113 та мурожаат эса кўриб чиқилмоқда.

Ушбу келиб тушган мурожаатлар йўналишлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаат уй-жой масаласида бўлиб, 1 минг 980 та, яъни асосий мурожаатларнинг 53 фоизиниташкил этмоқда. Шунингдек, моддий ёрдам ва озиқ-овқат масаласида 1 минг 60та мурожаат келиб тушган бўлиб,  28 фоизниташкил этди. 

Келгусида ҳам фуқароларимизнинг ҳар қандай мурожаати бизнинг доимий диққат-эътиборимиз марказида бўлиб қолади.

Қадрли дўстлар,

Барчамизга маълум, муҳтарам Президентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича барча даражадаги раҳбарлар олдига муҳим вазифалар қўйилди ва бу борада Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26 мартдаги "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳам қабул қилинди.

Ушбу фармонга кўра, шаҳардаги 46 минг 626 та оилаларнинг яшаш шароитлари тўлиқ ўрганиб чиқилди. Натижада эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож ҳисобланган 1 минг 412 та оилалар (уларнинг 5 минг 252 нафар оила аъзоларининг) руйхати шакллантирилиб, "темир дафтар”га киритилди.

"Темир дафтар”гакиритилган оилаларда 1 минг 547 нафар меҳнатга лаёқатли фуқаролар мавжуд бўлиб, уларнинг 1 минг 545 нафарининг бандлиги таъминланди.

Кўрилган саъйи-ҳаракатлар натижасида камбағаллик рўйхатида бўлган 1 минг 289 та оилалар "темир дафтар”дан чиқарилди.

Бугуни кунда "Темир дафтар”даги камбағал оилалар сони
123 тани ташкил этмоқда.
Ушбу оилалар мен бошчилигимда сектор раҳбарлари томонидан доимий равишда ижтимоий ҳимояси кафолатланади.

Шунингдек, пандемия шароитида "Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида шаҳардаги 4 минг 520 нафар эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга 2 млрд. 127 млн.сўм қийматидаги ёрдамлар кўрсатилиб, бу каби фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларимизни изчиллик билан давом эттирамиз.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Жорий йилнинг 8 октябрь куни хурматли Юртбошимиз томонидан "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари”бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқ асосида "Аёллар ва ёшлар дафтарлари”ни юритиш бўйича хатлов ишлари амалга оширилди.

Хатлов натижаларига кўра, бугунги кунда Навоий шаҳрида хонадонлар сони 43 минг 152 табўлиб, шундан 18-30 ёшгача бўлган ёшлар сони 29 минг 952 нафарни, 30 ёшдан юқори бўлган аёллар сони эса 35 минг 41 нафарни ташкил этади.

Ўтказилган хатлов натижасида 7 минг 509нафар муаммоли аҳоли аниқланди. Шундан, 3 минг 396 нафари 30 ёшдан юқори аёллар, 4 минг 113 нафари 18-30 ёшдаги ёшлар.

2021 йилда аниқланган 7 минг 509 нафар муаммоли фуқаролар билан бир қатор манзилли ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Хусусан, 2 минг 891 нафар ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш, 919 та оилаларга тиббий, моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, 1 минг 119 нафароилаларга уй-жой ажратиш, 30 нафарига ижтимоий уй-жой ажратиш, 2 минг 580 нафараёллар ва ёшларга тадбиркорлик қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш чораларини кўриш белгиланди.

Навоий шаҳрида ичимлик суви борасида айтарли муаммолар кўзга ташланмаса-да, бу борада ҳам ишларимизни янада жонлантириш устида иш олиб бораяпмиз.

Келгуси йилда 7 км иссиқлик ва 1 км сув таъминоти тармоқларини мукаммал таъмирлаш ҳамда 209 км иссиқлик, 279 км сув таъминоти тармоқларини жорий таъмирлаш, 1 км иссиқлик қувурларини изоляция қопламаларини тиклаш ишларини амалга оширишни режалаштирганмиз.

Шунингдек, шу йилнинг ўзида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошири


Ortga qaytish