Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНМОҚДА!
МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ФИДОЙИЛАРИ ТАҚДИРЛАНМОҚДА!1-04-2021, 19:04. Muallif: deputat |
Бугун Навоий вилоят Маънавият ва маърифат бўлими томонидан Навоий шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, ўз касбининг устаси, маънавият ва маърифат фидойиси Эргашова Ҳалима Ҳамидовна ёш авлод интелликтуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш,уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб вояга етказишга қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда таълим-тарбия тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун ташаккурнома ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди. Устознинг қалб қўри, кўз нури билан ёш авлодга таълим ва тарбия беришдек шарафли
ва машаққатли фаолиятига улкан зафарлар тилаб, мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган изчил
ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишдаги фидокорона меҳнатларини доимо эзозлаймиз. Ortga qaytish |