Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > МЕҲР-ОҚИБАТ ВА САХОВАТ ТАНТАНАСИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > МЕҲР-ОҚИБАТ ВА САХОВАТ ТАНТАНАСИ

МЕҲР-ОҚИБАТ ВА САХОВАТ ТАНТАНАСИ


9-04-2021, 19:20. Muallif: deputat

Меҳр-саховат, эзгулик ва яхшилик халқимизга хос бўлган азалий қадрият саналади. Зеро, ҳар қандай хайрли иш кўнгилларга олам-олам қувонч ва шодлик туҳфа этади. 

Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров ташаббуси билан "Тинчлик” тантаналар уйида шаҳар Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун байрам дастурхони ташкил этилди.

Тадбирни Навоий шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш. Ҳамидова кириш сўзи билан очар экан, анжуманни ташкил этишдан асосий мақсад дийдорлашув ва инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳрини янада улуғлаш эканлигини таъкидлади. 

Дарҳақиқат, жаннатмакон юртимизда ҳар бир юртдошимиз алоҳида эътибор ва эъзозда. Энг муҳими, кўнгил сўраш, бир-бирини суяш бизга ота-бобо мерос.

Навоий шаҳар Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури тадбир иштирокчиларига ўзгача хушкайфият улашди.
МЕҲР-ОҚИБАТ ВА САХОВАТ ТАНТАНАСИ

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish