Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > УСТУВОР МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > УСТУВОР МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

УСТУВОР МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ


10-04-2021, 10:08. Muallif: deputat

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сесияни Кенгаш раиси – Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров бошқарди.

Сессия ишида дастлаб "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича эришиладиган амалий чора-тадбирлар дастурлари тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Шунингдек, сессияда Навоий шаҳрида "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими борасида ҳам тегишли масъулларнинг ахборотлари тингланди.

Навоий шаҳрида 2021 йил 1-чорак давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш шунингдек, ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлари, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳудудий комиссияси томонидан 2021 йил 1-чоракда амалга оширилган ишлари ва келгусидаги вазифалар, 1-чорак давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш, шунингдек жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида Навоий шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилган чора-тадбирлар ҳам депутатлар муҳокама марказида бўлди.

Шунингдек, сессия ишида бошқа бир қатор долзарб масасалар кўриб чиқилиб, кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

УСТУВОР МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat


Ortga qaytish