Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ


16-04-2021, 20:08. Muallif: deputat

Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров 1-сонли кичик саноат зонасидаги 10 га яқин ишлаб чиқариш субъектларида бўлиб, тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва таклифлари юзасидан суҳбатлашди.

Жараёнда, шаҳар ҳокими тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди ва уларни ҳал қилиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берди.

Хусусан, учрашувда "Навоий камалак афсуни” МЧЖ раҳбари қуруқ қотишма материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида юзага келган электр токи етишмовчилиги билан боғлиқ муаммо юзасидан мурожаат этди ва уни ҳал этиш чоралари кўрилди.  

Шунингдек, "NEW TRUST WORLD” МЧЖнинг махсус кийимлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш жараёнида маҳсулотларни текширувдан ўтказиш учун зарур бўлган лабораторияни ташкил этиш ва гувоҳнома олиш юзасидан тадбиркорнинг муаммоси эшитилиб, масъулларга муаммони ечиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:

@Navoiy_shahar_axborot_xizmat

Ortga qaytish