Bosh sahifa > Navoiy shahri > РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ҲАР БИР МУРОЖААТ - ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
РАСМИЙ МУНОСАБАТ: ҲАР БИР МУРОЖААТ - ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА30-04-2021, 17:51. Muallif: deputat |
Жорий йилнинг 23 апрель куни "Навоий | Kun.uz” телеграмм каналида Навоий шаҳри, 1-кичик туман, "Баркамол авлод” кўчаси 3-уйда яшовчи аҳоли томонидан кўп қаватли уй олдидаги спорт майдончаси қурилиш чиқиндилари билан кўмиб қўйилгани, болалар ўйнаши учун имконият йўқлигини ўзида ифода этган мурожаат эълон қилинди. Мазкур мурожаат
Навоий шаҳар ҳокимлиги назорати остида тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб,
муаммолани ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Майдончага ташланган чиқиндиларни
махсус чиқинди ташлаш пунктига олиб кетиш ва болалар майдончасини ҳолатини
яхшилаш жиддий назоратга олинди. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати: @Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |