Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯПОН ТИЛИ ҲАМДА ХИТОЙ ТИЛИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФЛАР ФАОЛИЯТ КЎРСАТМОҚДА
НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯПОН ТИЛИ ҲАМДА ХИТОЙ ТИЛИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНФЛАР ФАОЛИЯТ КЎРСАТМОҚДА5-05-2021, 14:25. Muallif: deputat |
Бугунги кунда Навоий шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида 330 нафар чет тиллари ўқитувчилари фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг 325 нафари инглиз тили фани ўқитувчилари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Навоий шаҳридаги чет тиллари ўқитувчиларининг 63 нафарига базавий лавозим маошларига ойлик 15-30 фоиз миқдорда устама ҳаққи тўлаб берилмоқда. — Шаҳримиздаги 12 нафар ўқитувчилар халқаро IELTS, test DAF, Aptis for teachers каби бошқа Халқаро сертификатларни, 51 нафар ўқитувчилар CEFR сертификатларини эса қўлга киритган, — дейди Навоий шаҳар халқ таълими бўлими мудири Раъно Ҳайитова. —Бундан ташқари, Навоий шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчилари Вазира Азимова ҳамда Аҳад Ахмедов Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим муассасаларида ўз малакаларини ошириб келди. Албатта, педагогларимизнинг бу каби ютуқлари ўқувчиларимизнинг чет тилини мукаммал ўрганишларида муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Шу боис, 2020-2021 ўқув йилида Навоий шаҳар мактабларида таълим олаётган 103 нафар ўқувчилар хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатларни қўлга киритган. Мамлакатимизда биринчи маротаба Навоий шаҳар 2-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Анора Арзиева инглиз тилини билиш даражаси бўйича имтиҳон топшириб, 11 ёшида 6 баллик натижага эришди ва энг ёш халқаро сертификат соҳибига айланди. Ҳозирги
кунда таълим муассасаларида фаолият
кўрсатаётган 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, Навоий шаҳридаги Навоий шаҳридаги мавжуд 60 дан ортиқ нодавлат ўқув марказларининг 15 таси хорижий тилларни мукаммал ўргатишга ихтисослашган. Шунингдек, шаҳарда Жанубий Кореялик ҳамкорлар билан https://t.me/Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |