Bosh sahifa > Navoiy shahri > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ12-05-2021, 14:23. Muallif: deputat |
|
Ёшларнинг
тадбиркорликка оид ташаббуслари, стартап-лойиҳалари
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Навоий вилояти
ҳокимининг 2021 йил 24 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
йил 21 апрелдаги "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш
ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли қарори ижросини таъминлаш
тўғрисида”ги 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан қуйидагилар: Инвестициялар ва
ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ташкил этилаётган Ёшлар саноат зоналарининг асосий вазифалари белгиланганлиги; Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашнинг манзилли дастури (кейинги ўринларда – Манзилли дастур) тасдиқланганлиги; Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 3. Шаҳар ҳокими ўринбосарлари (Ш.Джонузоқов ва Б.Қодиров) 1-иловага мувофиқ кўрсатилган ҳудудда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилишини таъминласин. 4. Шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (Д.Бобомуродов) мутасадди бўлим ва ташкилотлар билан биргаликда: 1-иловада келтирилган Ёшлар саноат зонаси – 2021 йил 1 сентябргача тўлиқ ишга туширилишини таъминласин. 5. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасиини йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашнинг манзилли дастури ижроси бўйича масъуллар 2-иловага мувофиқ бириктирилсин. 6. Ёшлар саноат зоналарига жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан қуйидагилар белгилаб қўйилганлиги инобатга олинсин: б) Ёшлар саноат зоналари муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган, фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларида ташкил этилади; в) Ёшлар саноат зоналарига жойлаштириш учун инвестиция лойиҳалари туман (шаҳар) ҳокимлари раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳлари томонидан танлаб олинади; г) Ёшлар
саноат зоналари ҳудудида майдони 1000 м² гача бўлган е) Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида: тижорат банкларига инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун молиявий ресурслар Жамғарманинг мавжуд маблағлари доирасида, миллий валютадаги кредитлар бўйича йиллик 10 фоиз, хорижий валютадаги кредитлар бўйича йиллик 2 фоиз ставкалари билан тақдим этилади; тижорат банклари миллий валютадаги кредитларни ўз
маржаси миқдорини тижорат банклари ажратилган молиявий ресурсларнинг мақсадли фойдаланилиши ва тўлиқ қайтарилишини доимий мониторинг қилиб боради; тижорат банклари томонидан ёш тадбиркорлик субъектларига биноларни лизинг асосида бериш миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкасини қўллаган ҳолда амалга оширилади. Бунда, ёш тадбиркорлик субъекти бошланғич тўлов сифатида лизингга бериладиган бино қийматининг 10 фоизини ташкил қилувчи қисмини тўлайди. 8. Шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (Д.Бобомуродов) Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси (Х.Пардаев) билан келишган ҳолда ҳамда мутасадди бўлим ва ташкилотлар, мазкур қарорнинг 7-бандида назарда тутилган белгиланган тартибларга қатъий риоя этилишини таъминласин. 9. Шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (Д.Бобомуродов) зиммасига Ёшлар саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилсин. 10. Шаҳар ҳокимининг Мотбуот котиби (О.Аслонов) бир кун муддатда ушбу қарор лойиҳасини Навоий шаҳар ҳокимлигининг (navoiy.uz) веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин. 11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Джонузоқов зиммасига юклансин.
Шаҳар ҳокими М.Базаров
Ortga qaytish |