Bosh sahifa > Navoiy shahri, Yangiliklar > СЕССИЯДА ДЕПУТАТЛАР МАКТАБ ДИРЕКТОРЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ САЙЛАШДИ
СЕССИЯДА ДЕПУТАТЛАР МАКТАБ ДИРЕКТОРЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ САЙЛАШДИ12-05-2021, 19:30. Muallif: deputat |
Бугун халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси – Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров бошқарди. Сессия ишида дастлаб шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 2-сонли ва 6-сонли умумтаълим мактабларининг вакант директорлик лавозимига тавсия этилган номзодлар, таълим муассасасининг ривожлантиришнинг уч йиллик дастури билан иштирок этган, энг яхши деб топилган номзодларни директорликка тавсия этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш, Навоий шаҳрида фаолият кўрсатмаётган кичик бизнес субъектларини тугатиш чора-тадбирлари ҳамда муаммолари ижобий ҳал этилган ёшларни "Ёшлар дафтари” рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги масалалар муҳокамалар марказида бўлди. Сессия якунида кун
тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул
қилинди. @Navoiy_shahar_axborot_xizmat
Ortga qaytish |